Фермерлар ҳамда ҳудудларга бириктирилган вакиллар иштирокида ишлар муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
2026-05-04 10:15:00 / Янгиликлар

Фермерлар ҳамда ҳудудларга бириктирилган вакиллар иштирокида ишлар муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
Унда туман ҳокими Отабек Мавлянов ҳамда туман ИИБ бошлиғи Дилмурод Қурбоновлар иштирок этиб, соҳада олиб борилаётган ишлар атрофлича кўриб чиқилди.
Хусусан, агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, экин майдонларидаги ҳолат, сув таъминоти, моддий-техник ресурслар билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, фермерлар томонидан билдирилган муаммолар тингланиб, уларни бартараф этиш юзасидан масъул ташкилотлар ва вакилларга аниқ вазифалар юклатилди.
Йиғилиш якунида келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олиниб, ишларни янада жадаллаштириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.









