Коррупцияга қарши кураш масалалари муҳокама қилинди
2026-01-15 10:45:00 / Янгиликлар

Коррупсияга қарши кураш масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаати ижросини таъминлаш доирасида Олтинсой тумани Тиббиёт бирлашмаси ходимлари иштирокида “Биз коррупсияга қаршимиз” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Республика Соғлиқни сақлаш Вазирлиги Коррупсияга қарши кураш Бошқармасининг Сурхондарё вилояти бўйича Бош мутахассиси А. Абдуллаев, Соғлиқни сақлаш Вазирлиги Назорат инспексияси Сурхондарё вилояти бўйича бош мутахассиси Э. Садатов, вилоят Тиббиёт бошқармасининг бош мутахассиси М. Саттаров, Бош ҳисобчиси ва Бош юристи А. Сатторовлар иштирок этдилар. Тадбир давомида тиббиёт соҳасида коррупсия ҳолатларининг олдини олиш, шаффофликни таъминлаш ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, йиғилишда коррупсияга қарши курашиш ҳар бир ходимнинг бурчи экани алоҳида таъкидланди.







