ФАРОВОНЛИК ОБОДЛИКДАН БОШЛАНАДИ
2025-12-17 17:00:00 / Янгиликлар

ФАРОВОНЛИК ОБОДЛИКДАН БОШЛАНАДИ
Олтинсой туманидаги Янги Ўзбекистон қиёфаси шаклланаётган “Янгиқурилиш” маҳалласида ташкилот ва корхоналарнинг раҳбарлари, маҳалла еттилиги, оқсоқоллар ва лойиҳага масъул ходимлар иштирокида штаб йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда Сурхондарё вилоят ҳокимлиги ташкилий кадрлар гуруҳ раҳбари Фахриддин Менглиев, Олтинсой тумани ҳокими Баҳром Махматраемов, ҳоким ўринбосарлари иштирок этди.
Йиғилишда “Янгиқурилиш” маҳалласини “Тараққиёт ва етакчилик маскани”га айлантириш, кўчаларни асфалтлаш, электр ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш борасида лойиҳада кўрсатилган вазифаларни ниҳоясига етказиш борасида сўз борди.
Учрашувда сўзга чиққан маҳалла оқсоқоллари давлатимизнинг ғамхўрлиги учун миннатдорчилик билдиришди ва маҳалла аҳли ҳам ободончилик ишларидан четда турмаслигини таъкидладилар.




