СПОРТЧИ БИЛАН ЁШЛАР УЧРАШУВИ
2025-12-17 15:10:00 / Янгиликлар

СПОРТЧИ БИЛАН ЁШЛАР УЧРАШУВИ
Бугун, Олтинсой туман ҳокимлигининг мажлислар залида ёшлар ўртасида дзюдо спорти бўйича жаҳон чемпиони Жаҳонгир ва акаси Жамшид полвон Маматраҳимовларнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Олтинсой тумани ҳокими Баҳром Махматраемов Жаҳонгир полвонни яқинда воҳамизда ўтказилган катта кураш мусобақасида мутлақ вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритиб, Президент совғаси бўлган “Дамас” автомобили билан мукофотланганлигини эътироф этди ва уни қизғин табриклади.
Шундан сўнг туман ҳокими Б.Махматраемов учрашувга келган серғайрат, кўзлари чақнаб турган ёшларга мурожаат қилиб, Жаҳонгир ва Жамшид полвонлар сингари устозлардан ўрганиб, маҳоратини ошириб, нуфузли беллашувларда ғолиб бўлиб туманимиз обрўсини янада юксалтиришга чорлади.




