ОАВ вакиллари учун “TOSHKENT CONCH CEMENT” МЧЖ ҚКга пресс-тур ташкил этилди
2026-04-07 18:10:00 / Пресс-тур

Оҳангарон туманида инвестиция, саноат ва савдо йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказиш, ҳудуддаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини яқиндан ёритиш мақсадида, жорий йилнинг 7 апрель куни оммавий ахборот воситалари вакиллари учун “TOSHKENT CONCH CEMENT” МЧЖ ҚКга пресс-тур ташкил этилди.
Пресс-тур давомида журналистлар корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнлари, қўлланилаётган замонавий технологиялар, маҳсулот сифати ва корхонада амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари билан батафсил танишдилар. Шунингдек, иштирокчиларга корхонада яратилган иш ўринлари, ишчилар учун яратилган шароитлар ҳамда саноат салоҳиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар хусусида маълумотлар берилди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур корхона туман иқтисодиётида муҳим ўрин эгаллаб, қурилиш материаллари, хусусан, цемент ишлаб чиқариш соҳасида етакчи субъектлардан бири ҳисобланади. Пресс-тур жараёнида ОАВ вакиллари корхона раҳбарияти билан мулоқот қилиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.




