Ҳокимият ҳақида
Нукус тумани ҳақида қисқача маълумот Нукус тумани Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий томонида жойлашган бўлиб, туман 1968 йили 25 декабрь куни ташкил этилган. Туркманистон Республикаси, Хўжайли, Қонликўл, Кегейли, Қораўзак, Амударё туманлари ва Нукус шаҳри билан чегарадош. Туманнинг умумий ер майдони 94391 га. суғориладиган экин ерлари 31022 га. 2025 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра туман аҳолиси сони 55,738 минг кишини ташкил этади. Шундан 11,022 минг киши шаҳарда, 44,182 минг киши қишлоқда яшайди. Туманда 1 кичик шаҳар, маҳалла ва 11 фуқаролар йиғини (Боқоншоқли, Қиронтов, Тақиркўл, Самонбой, Кердер, Арбаши, Қўтанкўл, Оқтерак, Дарсан, Урнекли макон, Тўқтов, Деҳқон ариқ) қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари бор. Маркази Оқманғит шаҳарчаси. Туманда ҳозирги вақтда 2 та касб-ҳунар мактаби, 32 та мактаб, 142 ўринга мўлжалланган шифохона, кунига 380 кишини қабул қила оладиган поликлиника, 1 та ахборот ресурс маркази, 1 та спорт мактаби,1 та мусиқа мактаби фаолият кўрсатмоқда.Туманнинг иқтисодий негизи мева-сабзавотчиликка ихтисослашган.
