"Қиронтов" овул фуқаролар йиғинида янги замонавий спорт майдончаси фойдаланишга топширилди
2025-10-03 17:25:00 / Янгиликлар

2025 йилнинг 1-мавсумида "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси асосида тумандаги "Қиронтов" овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги ихтисослаштирилган мактаби ёнида замонавий спорт майдончаси қуриш бўйича таклифи юқори овоз тўплаб, ушбу лойиҳа ғолиб бўлган эди.
Бугун бу ерда қурилиш ишлари тўлиқ якунланиб, замонавий болалар спорт майдончаси фойдаланишга топширилмоқда.
Очилиш маросимида туман ҳокими З.Зайтов иштирок этиб, барчани бугунги фойдаланишга топширилаётган футбол, волейбол ва workout спорт майдончаларининг очилиши билан самимий табриклади ва бундай яратилган имкониятлар натижасида ёшларимиз орасидан Жаҳон ва Осиё чемпионлари етишиб чиқишига тилак билдирди.
Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари спорт майдончасида болалар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.





