Нукус туманида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди
2025-09-19 15:50:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 16 сентябрь куни Халқ депутатлари Нукус тумани Кенгаши ҳузуридаги "Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссия" ташаббуси билан муҳим учрашув бўлиб ўтди.
Унда комиссия раиси М.Бегдуллаев, комиссия аъзолари ва Нукус тумани прокурори П.Халмуратов иштирок этди. Учрашув давомида 2025 йил давомида туманда коррупцияга қарши курашиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар, эришилган натижалар ва келгусидаги устувор вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.
Комиссия ва прокуратура вакиллари томонидан алоҳида таъкидланганидек, коррупцияга қарши самарали курашишда профилактик тадбирларнинг ролини ошириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоатчилик ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, фуқаролар ўртасида ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш муҳим аҳамиятга эга.
