"Мардлик" мактабида "Келажак соати" дарслиги ташкил этилди.
2025-09-18 14:50:00 / Янгиликлар

Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Нукус туманидаги "Мардлик" мактабида "Келажак соати" дарслиги ташкил этилди.
️Ўқувчиларга юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ҳамда келажакда улар эгаллаши мумкин бўлган касб ва йўналишлар ҳақида тўлиқ тушунчалар берилди.
️Дарсда бошқарма бошлиғи А.Давлетов ёшларга ватанпарварлик, масъулиятлилик ва интилувчанлик фазилатларининг аҳамияти ҳақида айтиб ўтди.
️ Уларнинг қизиқишлари, орзу-истаклари тингланиб, келажакда юртимизнинг ривожланиши учун муносиб ҳисса қўшиши зарурлиги таъкидланди.
️Ўқувчиларнинг фаол иштироки асосида савол-жавоблар, очиқ мулоқотлар бўлиб ўтди.






