Ёшлар етакчилари учун семинар бўлиб ўтди
2025-09-14 14:35:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни мамлакатимиз ёшлари учун яна бир муҳим ҳужжат - "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-163-сонли Президент фармони қабул қилинди.
✍️Семинарни Нукус тумани Ёшлар ишлари бўлими бошлиғи А.Моятдинов олиб борди ва унда - маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришнинг асосий мақсадлари, ёшлар етакчиларининг асосий вазифалари, "Маҳалла еттилиги" ва таълим муассасалари ўртасида, хусусан умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчи синф ўқувчиларини қўллаб-қувватлаш каби фармонда белгиланган бир қатор муҳим масалалар айтиб ўтилди.





