Нукус туманида фуқаролар билан очиқ мулоқот: "Саманбай" овул фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди
2025-09-13 14:30:00 / Янгиликлар

Бугун, Нукус туманида жамоатчилик билан очиқ мулоқот ва фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида муҳим тадбир бўлиб ўтди. Хусусан, "Саманбай" овул фуқаролар йиғинида туман прокурори П.Халмуратов томонидан сайёр қабул ташкил этилди.
Ушбу сайёр қабул давомида қишлоқ аҳолиси томонидан турли йўналишлардаги долзарб муаммолар бўйича мурожаатлар билдирилди.
Фуқаролар кўтарган масалалар орасида қишлоқларда ичимлик суви таъминотини яхшилаш, эскирган электр устунларини алмаштириш, табиий газ таъминотидаги узилишларни бартараф этиш каби ҳаётий муҳим йўналишлар ўрин олди. Шунингдек, фуқароларнинг ҳаёт сифатини ошириш билан боғлиқ бир қатор ижтимоий муаммолар ҳам кўтарилди.
Сайёр қабул чоғида ҳар бир мурожаат алоҳида ўрганилиб, уларга тегишли чоралар белгиланди. Прокурор П.Холмуратов масалаларни ҳал этиш бўйича масъул ташкилот ва идоралар раҳбарларига аниқ топшириқлар бериб, белгиланган муддатларда амалий натижага эришиш муҳимлигини таъкидлади.






