Нукус туманида коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди
2025-09-07 15:45:00 / Янгиликлар

Халқ депутатлари Нукус тумани Кенгаши ҳузуридаги коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссия раиси М.Бегдуллаев раислигида йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу тадбир маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари иштирокида ташкил этилди.
Йиғилишда 2025 йилда туманда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, эришилган натижалар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича фикр-мулоҳазалар муҳокама қилинди. Шу билан бирга, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ва устувор йўналишлар белгилаб олинди.
Тадбир давомида коррупциянинг олдини олиш, жамоатчилик назоратини кучайтириш, хотин-қизлар ва ёшларнинг ҳуқуқий онгини ошириш, шунингдек, профилактик ишлар самарадорлигини ошириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

