"Ватан учун, миллат учун, халқ учун" шиори асосида мактабларда янги ўқув йили бошланди.
2025-09-02 11:25:00 / Янгиликлар

Бугун, Нукус тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 31 умумий ўрта таълим мактабларида "Билимлар куни" муносабати билан янги ўқув йилининг биринчи қўнғироғи чалинди.
Шундай байрам кечаси "Оқманғит" шаҳарча фуқаролар йиғинидаги 31-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими З.Зайтов иштирок этиб, жорий ўқув йилининг бошланиши ва ушбу мактаб "Мардлик мактаби" бўлиб ташкил этилиши билан иштирокчиларни табриклади.
Тадбир давомида ўқувчиларга 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат Президент совғалари топширилиб, янги ўқув йилининг биринчи қўнғироғи чалинди.
Шундан сўнг, "Ватан учун, миллат учун, халқ учун" шиори остида биринчи Мустақиллик дарси ўтилиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда юз бераётган янгиликлар бўйича маълумотлар берилди.








