30 июль - Халқлар дўстлиги куни
2025-08-01 22:25:00 / Янгиликлар

Бугун, "30 июль - Халқлар дўстлиги куни" байрамига бағишланган "Дўстлик фестивали" Нукус тумани Эдиге боғида кўтаринки руҳда ўтказилди.
Байрам кечасида сўзга чиққанлар бугунги кунда юртимизда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, халқлар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва меҳр-оқибат муҳитини янада кучайтириш, уларнинг миллий маданияти, урф-одат ва анъаналарини асраб-авайлаш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлади.
Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда юртимизда "Халқлар дўстлиги куни" байрами ва "Дўстлик фестивали" кўтаринки руҳда ўтказиб келинмоқда. Ҳар йили ҳурматли Президентимиз томонидан кўп миллатли халқимизга алоҳида ҳурмат кўрсатилиб, миллий-маданий марказларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга эътибор қаратилмоқда.
Байрам тадбири санъат усталари ижросидаги концерт дастури билан давом этди.









