Беларус Республикаси хизмат сафари
2025-06-10 13:40:00 / Янгиликлар

Нукус тумани ҳокими З.Зайтов бошчилигидаги делегация аъзолари Беларус Республикаси хизмат сафарининг сўнгги кунларида Беларус Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирлиги вакиллари билан учрашувлар ўтказиб, фитосанитария ва маҳсулот экспорти масалалари муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, Беларус Республикаси Алоқа ва ахборотлаштириш вазирлиги вакиллари билан рақамлаштириш, сунъий интеллект ва киберхавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Шунингдек, Гродно вилояти Гродно тумани ҳокимлиги билан ҳудудлараро ҳамкорлик ва қишлоқ хўжалигидаги қўшма лойиҳалар бўйича музокаралар олиб борилди.
"Сохра" хусусий компанияси билан Нукус туманида паррандачилик ва қорамолчилик соҳасида қўшма корхона ташкил этиш ҳамда Беларус маҳсулотлари учун Савдо уйи ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилди.
Беларус Республикасининг етакчи тиббиёт муассасаси "Минск вилояти клиник шифохонаси" билан Нукус тумани тиббиёт бирлашмаси ўртасида шифокорларнинг жарроҳлик, педиатрия ва реабилитация соҳасида тажриба алмашиш бўйича келишиб олинди.
Ушбу хизмат сафари якунида, икки томонлама ҳамкорликни амалга ошириш мақсадида бир қатор келишувларга эришилди.








