ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ЖАРАЁНЛАРИ ЯНАДА ФАОЛЛАШТИРИЛАДИ.
2025-06-02 10:20:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2025 йилги хусусийлаштириш дастури тўғрисида"ги ПФ-70-сонли фармони қабул қилинди.
"Ўзбекистон - 2030" стратегиясига мувофиқ 2030 йилга қадар нодавлат сектор улушини 85 фоизга етказиш ва давлат иштирокидаги корхоналарни қисқартириш бўйича вазифалар ижросини таъминлаш, давлат иштирокидаги йирик корхоналар ва тижорат банкларини трансформация қилиш, улар таркибидаги рақобат шароити шаклланган соҳалардаги корхоналар сонини камайтириш ҳамда хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш мақсад қилинган.
Фармон билан Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:
• 4 та корхонадаги давлат акция пакетлари (улушлари) ни оммавий савдоларга чиқариш.
• 46 та кўчмас мулк объектини оммавий савдоларга чиқариш.
• 614,3 гектар ер участкалари электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш белгилаб берилган.
Шунингдек, 2027 йил 1 январга қадар Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган аукцион савдоларида сотилган давлат кўчмас мулк объектлари бўйича тузилган олди-сотди шартномаларига мувофиқ тўловлар уч ой ичида тўлиқ тўланганда шартнома суммасининг 25 фоизига тенг миқдорда чегирмалар берилади;
2027 йил 1 январга қадар Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган аукцион савдоларида сотилган давлат кўчмас мулк объектларининг харид нархидан қатъи назар барча харидорларга харид тўловларини 7 йил муддатга бўлиб тўлаш имконияти берилади.
Шу билан бирга, иқтисодиётда давлат иштирокидаги корхоналарни қисқартириш ва хусусий сектор улушини ошириш мақсадида 2030 йил 1 январга қадар давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга мораторий жорий қилинди.
"Электрон онлайн-аукционларни
таъсис этиш" АЖ Қорақалпоғистон
Республикаси ҳудудий вакили. Р.Эсимбетов
