PISA-2025 тадқиқоти доирасида асосий синов жараёнлари бўйича тест ўтказилди.
2025-05-12 12:25:00 / Янгиликлар
Бугун Нукус туманидаги 30-умумтаълим мактабида ўқувчиларнинг саводхонлигини баҳолашда халқаро PISA-2025 тадқиқоти доирасида асосий синов жараёнлари бўйича тест ўтказилди.
Ушбу тадбирда Нукус тумани ҳокими З.Зайтов иштирок этиб, ўқувчиларга омад тилади.
Тест жараёни ҳамкор ташкилотлар ҳамда мактаб координатори томонидан тўлиқ назоратга олиниб, сифатли ташкил этилди.
Халқаро PISA-2025 тадқиқот асосий синовига мактабда ўқийдиган 8-, 9-, 10-синфлардан 15 ёшдаги жами 42 нафар ўқувчи иштирок этиш учун танлаб олинди.
Ушбу тадқиқот ўқувчиларнинг таълим сифатини баҳолаш ва глобал таълим тизимларидаги даражасини аниқлашга ёрдам беради.




