Тўлепберген Қайипбергенов туғилганига 96 йил тўлди
2025-05-07 11:50:00 / Янгиликлар

Бугун, 7 май куни Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ ёзувчиси, Бердақ номидаги Давлат мукофоти лауреати, "Эл-юрт ҳурмати," "Дўстлик" орденлари соҳиби Тўлепберген Қайипбергенов таваллуд топганига 96 йил тўлди.
Шу муносабат билан Т. Қайипбергеновнинг оила аъзолари, шогирдлари ва туман ҳокимлиги Нукус туманидаги "Азизлар Бобо" қабристонига ташриф буюриб, руҳига Қуръон тиловат қилинди.
Шундан сўнг, тумандаги Политехникумда адабий кеча ташкил этилди.Кечада сўзга чиққанлар Ўзбекистон қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Тўлепберген Қайипбергеновнинг ҳаёт йўли, қилган ишлари, асарлари ҳақида маълумотлар бериб ўтди.








