Хитой Халқ Республикаси ишбилармонлар делегацияси билан учрашув
2025-05-03 15:05:00 / Янгиликлар

Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов ва Нукус тумани ҳокими З.Зайтовлар Хитой Халқ Республикаси ишбилармонлар делегацияси билан учрашди.
Учрашув давомида Хитой Халқ Республикаси Гуанчжоу шаҳрининг йирик компанияси бош директорлари билан Нукус тумани ҳудудида амалга ошириш режалаштирилаётган қўшма инвестиция лойиҳалари ҳақида музокаралар олиб борилди.
Мулоқот давомида Қорақалпоғистонда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, янги саноат, ишлаб чиқариш корхоналари, заводлар қуриш йўналишида ҳар қандай инвесторни қўллаб-қувватланишини билдирди.
"Мамлакатларимиз ишлаб чиқариш ва савдо-сотиқ масалаларида азалдан ҳамкорлик қилиб келган. Бугунги кунда иқтисодий алоқаларимиз янада ривожланиб, ҳудудлараро ҳамкорлик амалий тус олаётганининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Бу жараёнда биз шериклик алоқаларини ўрнатишга тайёрмиз," - деди DONGGUAN YAOSHENG AUTO PARTS CO. ЛТД. компанияси бош директори Лианг Қингҳуа.

