Инспекция раҳбари бошчилигидаги ишчи гуруҳ соҳа доирасида қурилиш объектлари билан яқиндан танишди.
2025-08-28 10:15:00 / Янгиликлар
Илк манзил — реконструкция ишлари амалга оширилаётган Имом ал-Бухорий мажмуаси бўлди.
Ҳозирги кунда мажмуада қурилиш-ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, мазкур мажмуада Имом Бухорий мақбарасининг ҳозирги кўриниши сақланган ҳолда реконструкция жараёнлари амалга оширилмоқда.
Янги лойиҳага мувофиқ, ҳудудда 8 минг ўринли масжид барпо этилиб, мажмуа атрофида тўртта улкан минора ҳамда мавжуд айвонларга қўшимча тарзда ички ва ташқи айвонлар қурилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, маҳаллий ва хорижлик зиёратчилар учун қулайлик яратиш мақсадида замонавий меҳмонхоналар, халқаро андозаларга мос маиший хизмат ва санитария-гигиена шохобчаларини қуриш режалаштирилган.
Ишчи гуруҳ томонидан объект кўздан кечирилар экан, иш сифатига алоҳида эътибор қаратилиши, ҳар бир жараёнга масъулият билан ёндашилиши ҳамда лойиҳа талабларига қатъий риоя қилиниши зарурлиги таъкидлаб ўтилди.







