Кўп қаватли уйларда иссиқлик тизими ҳолати ўрганилмоқда
2025-07-25 14:50:00 / Янгиликлар
Сурхондарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида кўп қаватли уйлардаги иссиқлик таъминоти тизими ва локал қозонхоналар ҳолати ўрганилмоқда.
Мониторинг тадбирлари Жарқўрғон ва Ангор туманларидаги “Янги Ўзбекистон” массивидаги уйларда ўтказилиб, ертўладалардаги сув ҳайдаш насослари, ички иситиш тизими, гидравлик синов ва ювиш ишлари жойида кўздан кечирилди.
Мазкур назорат ишлари аҳолини куз-қиш мавсумида узлуксиз ва сифатли иссиқлик таъминоти билан таъминлаш, шунингдек, совуқ кунларда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни олдиндан аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган






