Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ишчи гуруҳи томонидан Тошкент вилоятида барпо этилаётган кўп қаватли турар-жой биноларининг қурилиш жараёнлари ўрганилмоқда.
2025-07-05 17:40:00 / Янгиликлар
Мониторинг доирасида объектлардаги қурилиш ишлари белгиланган лойиҳа ҳужжатлари ва меъёрий талабларга мувофиқ амалга оширилаётганлиги текширилмоқда. Хусусан, қурилиш сифати, техник ҳужжатларга риоя этилиши ҳамда фойдаланилаётган қурилиш материалларининг ҳолати атрофлича таҳлил қилинмоқда.








