Тунги рейд тадбирлари давом этмоқда
2026-11-20 21:55:00 / Янгиликлар
Айни вақтда Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан Юнусобод туманида жойлашган кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув-сервис компаниялари фаолиятини ўрганиш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ҳамкорликда тунги рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Хусусан, ўрганишлар давомида мурожаатлар журнали, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, 24/7 тартибда фаолият юритувчи диспетчерлик хизмати, кўп квартирали уйларнинг ертўлаларидаги санитария ҳолати, иссиқлик таъминоти тизимининг барқарорлиги ҳамда компанияларнинг моддий-техника базаси ҳолати ўрганилмоқда.
Мазкур назорат тадбирларидан асосий мақсад — куз-қиш мавсумини кўп квартирали уйларда барқарор ва муаммосиз ўтказиш, аҳолига сифатли коммунал хизматлар кўрсатилишини таъминлаш, шунингдек, мавжуд камчиликларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишдан иборат.
Бу борадаги тунги рейд ва назорат тадбирлари пойтахт бўйлаб давом этмоқда.





