МАКТАБ ҚУРИЛИШИДА ҚОИДАБУЗАРЛИК ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНДИ
2026-11-20 18:30:00 / Янгиликлар
Таълим муассасаларининг мустаҳкам ва хавфсиз барпо этилиши қурилиш жараёнида тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари ҳамда белгиланган меъёрий талабларга қатъий риоя этилишига боғлиқ.
Навоий вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан Томди туманидаги 4-сонли мактаб учун қўшимча ўқув биноси қурилишида навбатдаги назорат тадбирлари ўтказилди.
Ўрганиш давомида қурилиш-монтаж ишларининг тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари ва амалдаги қурилиш меъёрларига мувофиқлиги ўрганилиб, айрим қисмларда ғишт териш ишлари лойиҳа талабларига зид равишда бажарилгани, яъни қоидабузарлик ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланди.
Аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўрилиб, лойиҳа талабларига жавоб бермайдиган ғишт териш ишлари инспекция мутахассислари назоратида демонтаж қилинди.
Қурилиш объектларида белгиланган талабларга риоя этилиши ва қоидабузарликларнинг олдини олишга қаратилган назорат тадбирлари изчил давом эттирилмоқда.





