Самарқанд — тарих ва маънавият бешиги
2026-11-21 14:15:00 / Маънавият ва маърифат кундалиги
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбарияти ташаббуси билан ҳудудий инспекцияларнинг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича масъул ходимлари учун Самарқанд шаҳрига маърифий саёҳат ташкил этилди.
Саёҳат давомида иштирокчилар қадимий шаҳарнинг тарихий обидалари, музейлари ва мақбаралари билан яқиндан танишиб, халқимизнинг бой тарихий-маданий мероси ҳақида тасаввурларини янада бойитдилар.
Мазкур саёҳат ходимларнинг мазмунли ҳордиқ чиқариши билан бирга, тарихий меросимизга ҳурмат ва миллий қадриятларга дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлашга хизмат қилди.







