Бухоро вилоятидаги қурилиш объектларида мунтазам равишда назорат тадбирлари олиб борилмоқда
2026-11-05 09:55:00 / Янгиликлар
Бухоро вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан Когон шаҳрида барпо этилаётган кўп квартирали турар жой биносида назорат тадбирлари ўтказилди.
Назорат давомида мазкур объектда қурилиш майдони атрофи қурилиш чиқиндиларидан ўз вақтида тозаланмаганлиги, шунингдек, айрим қисмларда ички деворларни териш жараёнида ишлар сифати амалдаги талабларга жавоб бермаслиги аниқланди.
Аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар берилди. Шунингдек, сифатсиз бажарилган қурилиш ишларини демонтаж қилиш бошланди ҳамда берилган кўрсатмалар ижроси назоратга олинди.
Инспекция томонидан қурилиш объектларида сифат ва хавфсизлик талабларига риоя этилиши устидан назорат тадбирлари изчил давом эттирилади.






