СИЁСИЙ-МАЪРИФАТ СОАТИ
2026-10-02 17:50:00 / Маънавият ва маърифат кундалиги
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорати инспекциясида навбатдаги “Сиёсий-маърифат соати” доирасида “Китоб ўқиш соати” ташкил этилди.
Унда ходимлар турли йўналишдаги адабиётларни мутолаа қилиб, ўқилган асарлар мазмуни, илгари сурилган ғоялар ҳамда китобларнинг инсон тафаккури ва дунёқарашини бойитишдаги аҳамияти юзасидан фикр алмашдилар.
Тадбир давомида китобхонликнинг инсон тафаккурига таъсири, мутолаа орқали янги билимларни ўзлаштириш ҳамда ўқилган асарлардан кундалик ҳаёт ва фаолиятда зарур хулосалар чиқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мазкур ташаббус Ўзбекистон Республикаси Президентининг китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган қарорида белгиланган вазифалар ижроси доирасида амалга оширилмоқда.





