Наманган вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциясининг қурилиш синов лабораторияси ходимлари томонидан қурилиш объектларида навбатдаги лаборатория синовлари ўтказилди.
2026-10-26 11:35:00 / Янгиликлар
Жумладан, навбатдаги назорат тадбирлари давомида Наманган шаҳрида қурилаётган кўп қаватли турар жой биносининг юк кўтарувчи темир-бетон конструкциялари мустаҳкамлик кўрсаткичлари бўйича синовдан ўтказилди.
Дастлабки синов натижаларига кўра, бетоннинг мустаҳкамлик даражаси белгиланган меъёрий талабларга мувофиқ эканлиги аниқланди. Синовларнинг якуний натижалари белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, тегишли қурилиш ташкилотига тақдим этилади.
Қурилиш сифати ва бинолар хавфсизлиги — доимий назоратда!






