Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясида ижро интизоми бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
2026-09-29 14:50:00 / Янгиликлар
Бугун Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспексиясининг Ижро назорати бўлими томонидан навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ҳамда Ҳукумат қарорлари ижроси ҳолати бўйича кенг муҳокама қилинди. Тадбирда, аввало, якунланган ой давомида Инспекцияга Ўзбекистон Респуболикаси Президентининг қарор, фармон ва фармойиш ҳамда топшириқларидан 41 та келиб тушган топшириқлари юзасидан амалга оширилган ишлар атрофлича кўриб чиқилди. Ушбу топшириқлар ижроси муддатларида таъминлангалиги кўрсатиб ўтилиб, 2026 йил октябрь ойида бажарилиши лозим бўладиган
35 та топшириқлар ижросини таъминлаш учун масъул ходимлар маъсулияти ва жавобгарлигини ошириш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, юқори ташкилотлардан келиб тушган топшириқлар, ижро интизоми бўйича берилган вазифаларнинг бажарилиш ҳолати атрофлича муҳокама қилинди. Ҳар бир бошқарма ва бўлим ҳамда ҳудудий инспексияларнинг фаолияти танқидий таҳлил қилиниб, мавжуд камчиликлар кўрсатиб ўтилди ва уларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди. Шунингдек, ижро интизоми даражасини янада ошириш, топшириқларнинг ўз вақтида, сифатли ва самарали ижросини таъминлаш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Тадбир давомида келгуси ойда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди, масъуллар олдига аниқ мақсад ва режалар қўйилди. Мазкур йиғилишда яна бир муҳим жиҳати шундан иборат бўлдики, унда нафақат бажарилган ишлар муҳокама қилинди, балки келгусида ижро интизомини мустаҳкамлаш, самарадорликни ошириш, масъул ходимлар фаолиятида тизимлилик ва масъулиятни кучайтириш йўналишида таклиф ва тавсиялар ҳам илгари сурилди. Йиғилишда ҳудудий инспексиялар фаол иштирок этдилар. Уларнинг жараёнга тўлиқ қўшилишлари учун Зоом онлайн платформаси орқали масофадан уланиш имконияти яратилди










