Инспекцияда “Қоғозсиз бир кун” экоакциясини ўтказилди
2026-09-07 11:25:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 18 мартдаги 109-сон қарорига мувофиқ Инспекция ва унинг тизим ташкилотларида иш самарадорлигини ошириш, хусусан, экологик барқарорликни таъминлаш мақсадида ҳар ойнинг биринчи ҳафтаси - жума куни “Қоғозсиз бир кун” экоакциясини ўтказиш тартиби жорий этилди. Мазкур ташаббус доирасида 2026 йил 4-центабр куни Инспекция ходимлари ўртасида электрон ҳужжат айланиш тизимидан самарали фойдаланиш, рақамли маданиятни ошириш ва ортиқча қоғоз сарфини олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мазкур тадбир давомида барча ички хизмат ёзишмалари, буйруқлар, йиғилиш баённомалари, ҳисоботлар ҳамда бошқа турдаги ҳужжатлар тўлиқ электрон шаклда юритилди. Ходимлар томонидан электрон тизимлардан фаол фойдаланилди ҳамда ҳужжатлар алмашинуви тезкор, қулай ва шаффоф тарзда амалга оширилди.
Шунингдек, мазкур экоакция нафақат иш жараёнларини оптималлаштириш, балки атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, қоғоз истеъмолини камайтириш орқали табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш маданиятини шакллантиришда ҳам муҳим аҳамият касб этади.





