Избоскан туманида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди
2026-08-26 22:30:00 / Янгиликлар
Андижон вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси раҳбарияти томонидан Избоскан туманида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Қабул давомида фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг қурилиш, уй-жой коммунал хўжалиги, кўп қаватли уй-жойлар, инфратузилма ва соҳага оид бошқа масалалар бўйича мурожаатлари тингланди.
Мурожаатларда кўтарилган масалалар ҳар бир ҳолат бўйича алоҳида ўрганилиб, уларни қонунчилик талаблари асосида ҳал этиш юзасидан масъул ходимларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, айрим мурожаатлар сайёр қабул жараёнининг ўзида жойида ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш ва амалий чора кўришни талаб этувчи масалалар эса белгиланган тартибда назоратга олинди.
Таъкидлаш жоизки, сайёр қабуллар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини жойида ўрганиш, мавжуд муаммоларга ечим топиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича амалий чоралар кўришда муҳим аҳамият касб этмоқда.






