Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
2026-08-28 10:25:00 / Янгиликлар
Тадбирда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбари сўзга чиқиб, барчани улуғ ва қутлуғ айём — Мустақиллик байрами билан самимий муборакбод этди.
Таъкидланганидек, муҳтарам Президентимиз бошчилигида юртимизни янада обод этиш, аҳоли учун муносиб ва қулай шароитлар яратиш, инсон қадрини улуғлаш ҳамда халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтириш йўлида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Айниқса, қурилиш-бунёдкорлик ва коммунал соҳаларда амалга оширилаётган улкан ишлар мамлакатимиз тараққиётида муҳим аҳамият касб этмоқда. Тадбир давомида сўнгги йилларда қурилиш ва коммунал хўжалиги соҳасида амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ҳамда соҳада фаолият юритаётган ходимларнинг меҳнати хусусида сўз юритилди.
Шунингдек, бир қатор ходимларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони тантанали равишда топширилди.
🇺🇿Ушбу юксак эътироф соҳада самарали меҳнат қилаётган ходимларнинг масъулияти ва касбига бўлган садоқатини янада оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Тадбир сўнггида жамоа аъзоларига Мустақиллик байрами муносабати билан эзгу тилаклар билдирилди.










