Мустақилликнинг 35 йиллиги: бунёдкорлик фидойилари эъзозда
2026-08-28 17:00:00 / Янгиликлар
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияларида фаолият юритаётган бир гуруҳ ходимлар мамлакатимиз тараққиёти, юртимизда қурилиш соҳасини изчил ривожлантириш, соҳада сифат ва хавфсизлик талабларини таъминлаш йўлидаги самарали меҳнати, фидойилиги ва муносиб хизматлари учун "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги" эсдалик нишони билан тақдирландилар.
Ушбу эътироф — соҳада меҳнат қилаётган ходимларнинг юртимиз тараққиёти, бунёдкорлик ишлари ва қурилиш соҳасида белгиланган вазифаларни сифатли амалга оширишга қўшаётган муносиб ҳиссасининг юксак баҳосидир.
Ҳамкасбларимизни ушбу юксак эътироф билан жамоамиз номидан самимий муборакбод этамиз!
🇺🇿Уларга келгусидаги масъулиятли фаолиятида муваффақият, мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик ва юртимиз равнақи йўлидаги эзгу ишларида улкан зафарлар тилаймиз!









