Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан Чимбой тумани “Жипек жоли” маҳалласи ҳудудида жойлашган кўп квартирали уй-жой фондларида назорат тадбирлари ўтказилди.
2026-07-31 10:50:00 / Янгиликлар
Назорат жараёнида кўп квартирали уй-жойларда яшовчи мулкдорлар томонидан уй-жой фондларидан техник фойдаланиш қоидалари ва белгиланган нормаларга риоя этилиши, умумий фойдаланиш жойларининг ҳолати, муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланиш тартиби, санитария ва техник талабларнинг бажарилиши ўрганилди.
Шунингдек, мазкур кўп квартирали уй-жойларга хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис компанияларининг фаолияти, улар томонидан уй-жой фондига техник хизмат кўрсатиш, умумий фойдаланиш жойларини сақлаш ва зарур таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича белгиланган талабларга риоя этилиши кўздан кечирилди.
Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар юзасидан бошқарув сервис компаниялари масъулларига ёзма кўрсатмалар берилди ҳамда уларнинг ўз вақтида бартараф этилиши назоратга олинди.
Кўп квартирали уй-жой фондларидан техник фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича назорат тадбирлари давом этмоқда.






