Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ходимлари навбатдаги “Сиёсий-маърифат соати”да миллий либосларда фаол иштирок этди.
2026-07-31 10:00:00 / Янгиликлар
Унда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ҳамда аҳоли фаровонлигини юксалтиришга қаратилган долзарб янгиликлар юзасидан атрофлича маълумотлар берилди.
Сиёсий-маърифат соати давомида ходимларнинг сиёсий саводхонлигини ошириш, таҳлилий ва танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш, ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тўғри англаш ҳамда уларни амалий фаолиятда самарали қўллаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ушбу тадбирда соҳа вакиллари миллий либосларда иштирок этиш ташаббуси орқали миллий қадриятларимизга бўлган ҳурмат ва эҳтиромини яна бир бор намоён этиб, жамоада аҳиллик, бирдамлик ва ватанпарварлик туйғуларини янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшдилар.
Миллий либослар — бу халқимизнинг маънавий мероси, миллий ўзлиги ва асрлар давомида шаклланган урф-одатларининг ёрқин ифодасидир.
Миллий либосларимиз билан фахрланамиз, қадриятларимизни эъзозлаймиз ва Ватанимиз равнақи йўлида бирлашамиз! Бундай фаоллик ёш авлод қалбида миллий анъаналарга ҳурматни кучайтириш, маданиятимиз билан фахрланиш туйғусини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.






