Қурилиш майдонларида мониторинг ишлари давом этмоқда
2026-07-31 14:25:00 / Янгиликлар
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан ҳудудларда жойлашган қурилиш объектларида белгиланган меъёр ва талабларга риоя этилиши юзасидан режали мониторинг ишлари изчил давом эттирилмоқда.
Жумладан, Чимбой туманининг “Гулистон” маҳалласида барпо этилаётган маъмурий бинода олиб борилаётган қурилиш ишлари атрофлича ўрганилди.
Инспекция томонидан ўтказилаётган назорат тадбирлари доирасида объектдаги қурилиш-монтаж ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқлиги, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талаблари асосида олиб борилаётгани, шунингдек, қурилиш материалларининг сифати ҳамда бажарилаётган ишлар белгиланган талабларга мувофиқлиги кўздан кечирилди.
Шунингдек, мониторинг давомида аниқланган қоидабузарлик ҳолатлари юзасидан қурилиш жараёни учун масъул шахсларга белгиланган тартибда ёзма кўрсатмалар берилди ҳамда уларни бартараф этиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ижроси Инспекция томонидан назоратга олинди.






