Зaфаробод туманида ичимлик сувидан шартномасиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
2026-07-17 14:10:00 / Янгиликлар
"Жиззах сув таъминоти" АЖнинг Зафаробод туман филиали ҳамда Жиззах вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари ҳамкорлигида Зафаробод туманининг "Чўли Гулистон" маҳалласида ичимлик суви ва оқова сув тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ҳамда шартномасиз фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
Назорат тадбирлари давомида 3 та хонадоннинг ичимлик суви тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, ундан ноқонуний ва шартномасиз фойдаланиб келаётгани аниқланди. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилди. Шунингдек, мазкур хонадонлар қонунчиликда белгиланган тартибда расмий шартнома асосида қайта улангунига қадар ичимлик суви тармоғидан узиб қўйилди.





