Хоразм вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан қурилиш-монтаж ишлари устидан тизимли мониторинг ва назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
2026-06-22 10:25:00 / Янгиликлар
Жумладан, Тупроққалъа тумани, “Обод” маҳалласи ҳудудида қурилаётган 5 қаватли турар-жой биносида навбатдаги назорат тадбири ўтказилди.
Ўрганишлар давомида ички ажратувчи деворларнинг айрим қисмларида ғишт териш ишлари лойиҳа талабларига мувофиқ бажарилмагани, шунингдек, техника хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ риоя этилмагани каби қоидабузарликлар аниқланди.
Аниқланган қоидабузарликлар юзасидан қурилиш ишлари учун масъул шахсларга уларни бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар берилди. Шунингдек, сифатсиз бажарилган ғишт териш ишлари жойида буздирилиб, қайта меъёрий талаблар асосида бажариш ишлари бошлаб юборилди.






