Турар жойларнинг мустаҳкамлиги ва зилзилабардошлиги ўрганилмоқда
2026-06-22 12:00:00 / Янгиликлар
Навоий вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан Навоий шаҳридаги кўп қаватли турар жойларда навбатдаги ўрганиш ва назорат тадбирлари амалга оширилди.
Ўрганишлар жараёнида мутахассислар томонидан турар жой биноларининг техник ҳолати, конструктив мустаҳкамлиги ҳамда зилзилабардошлик даражаси ўрганилди ва баҳоланди. Мазкур ишлар мавжуд уй-жой фондининг ҳолатини чуқур таҳлил қилиш, эҳтимолий хавф омилларини ўз вақтида аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Шунингдек, объектлар белгиланган тартибда хатловдан ўтказилиб, уларнинг маълумотлари “Pasportbino.uz” ахборот тизимига киритилмоқда. Ушбу платформа орқали ҳудуддаги уй-жой фонди бўйича ягона электрон маълумотлар базаси шакллантирилиб, мониторинг ва таҳлил жараёнларининг самарадорлиги янада оширилмоқда.





