Яшнобод туманида бошқарув сервис компаниялари фаолияти ўрганилмоқда
2026-06-22 11:30:00 / Янгиликлар
Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан Яшнобод туманида жойлашган кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув органлари фаолияти юзасидан мониторинг тадбирлари ўтказилмоқда.
Мониторинг жараёнида бошқарув сервис компанияларининг моддий-техник базаси мавжудлиги, 24/7 тартибида навбатчилик хизмати йўлга қўйилгани, ертўла хоналарининг санитария ҳолати, мулкдорлар олдида амалга оширилган ишлар юзасидан белгиланган муддатларда ҳисоботлар тақдим этилиши, шунингдек, уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланишга оид бошқа талабларнинг бажарилиши ўрганилмоқда.
Мониторинг давомида аниқланган камчиликлар юзасидан бошқарув органлари масъулларига уларни бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар берилмоқда ҳамда уларнинг ижроси инспекция томонидан доимий назоратга олинмоқда.






