Жиззахда қурилаётган 5 қаватли уйда қоидабузарликлар аниқланди
2026-05-04 13:25:00 / Янгиликлар
Жиззах вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан Дўстлик тумани “Чинобод” маҳалласида барпо этилаётган 5 қаватли турар жой объектида навбатдаги назорат тадбирлари ўтказилди.
Мониторинг жараёнида бир қатор қоидабузарликлар аниқланди. Жумладан, бинонинг 5-қаватида (4–5 ўқлар оралиғида) темир-бетон ўзак устунларга бетон қуйиш ишлари сифатсиз бажарилгани, иш жараёнида вибратор ускунасидан фойдаланилмагани маълум бўлди.
Бундан ташқари, 4-қаватда (8-ўқнинг В ва Г оралиғида) сифатсиз ғиштлардан фойдаланилганлиги аниқланди.
Аниқланган қоидабузарликлар юзасидан қисқа муддатда уларни бартараф этиш бўйича масъулларга мажбурий кўрсатмалар берилди ҳамда унинг ижроси назоратга олинди.







