Самарқанд вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан аҳоли муаммоларини жойида ўрганиш ва уларга тезкор ечим топиш мақсадида навбатдаги сайёр қабул Пастдарғом туманида ташкил этилди.
2026-05-04 11:30:00 / Янгиликлар
Қабул жараёнида Пастдарғом тумани ҳамда бошқа ҳудудлардан келган фуқаролар томонидан 15 дан ортиқ турли масалалардаги мурожаатлар билдирилди. Хусусан, кўп квартирали уйларни фойдаланишга қабул қилиш, бошқарув сервис компанияларининг мажбурий тўловлари ҳамда ичимлик суви сифати билан боғлиқ муаммолар асосий мавзулардан бўлди.
Барча мурожаатлар белгиланган тартибда рўйхатга олиниб, ижрога йўналтирилди. Инспекция ваколати доирасига кирувчи масалалар тегишли мутахассисларга бириктирилди ва ижроси назоратга олинди. Инспекция ваколати доирасига кирмайдиган мурожаатлар эса қонуний тартибда тегишли идораларга юборилиши маълум қилинди.
Таъкидлаш керакки, бундай сайёр қабуллар аҳоли билан мулоқотни янада мустаҳкамлаб, жойлардаги муаммоларни тезкор ҳал этишда муҳим аҳамият касб этади.







