Навоий шаҳрида кўп қаватли уйларнинг техник ҳолати ўрганилмоқда
2026-05-04 13:00:00 / Янгиликлар
Навоий вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан Навоий шаҳри Жанубий кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг техник ҳолатини ўрганиш мақсадида навбатдаги назорат тадбирлари амалга оширилди.
Ўрганишлар давомида инспекция ходимлари томонидан турар жой биноларининг техник ҳолати, конструктив мустаҳкамлиги, шунингдек, уларнинг зилзилабардошлик даражаси атрофлича баҳоланди. Шу билан бирга, ўрганилган объектлар тўлиқ хатловдан ўтказилиб, “Pasportbino.uz” ахборот тизимига босқичма-босқич киритиб борилмоқда.
Мазкур электрон тизим орқали вилоятдаги уй-жой фондининг ҳолати бўйича ягона ва ишончли маълумотлар базаси шакллантирилиб, биноларнинг техник кўрсаткичлари тизимли равишда юритилмоқда ҳамда доимий мониторинг йўлга қўйилган. Бу эса назорат тадбирларининг самарадорлигини янада оширишга хизмат қилмоқда.
Ушбу тизимли назорат тадбирлари аҳолининг хавфсиз, барқарор ва қулай яшаш шароитларини таъминлашга хизмат қилади.






