Навоий вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан “Армижон” каналини реконструкция қилиш объектида навбатдаги мониторинг тадбирлари амалга оширилди.
2026-04-16 11:25:00 / Янгиликлар
Мониторинг жараёнида қурилиш-монтаж ишларининг сифати, шунингдек, уларнинг тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари ва амалдаги меъёрий талабларга мувофиқлиги атрофлича ўрганилди. Хусусан, каналнинг айрим участкаларида бетон ишлари лойиҳа талабларига мувофиқ равишда бажарилмаганлиги аниқланди.
Аниқланган мазкур ҳолат юзасидан жойида тезкор чоралар кўрилиб, лойиҳа талаблари асосида бажарилмаган бетон ишлари демонтаж қилиниб, уларни қайтадан белгиланган тартиб ва техник талаблар асосида бажариш юзасидан ёзма кўрсатмалар берилди ҳамда унинг ижроси қатъий назоратга олинди.








