Наманган вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан вилоят ҳудудидаги қурилиш объектларида мониторинг ишлари изчил давом эттирилмоқда.
2026-04-16 12:00:00 / Янгиликлар
Навбатдаги ўрганиш Давлатобод туманида жойлашган соғлиқни сақлаш муассасаси биноси қурилишида амалга оширилди.
Ўрганиш жараёнида қурилишда қўлланилаётган материаллар сифати, қурилиш-монтаж ишларининг даражаси, шунингдек, уларнинг тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари ҳамда амалдаги меъёрий талабларга мувофиқлиги атрофлича таҳлил қилинди.
Аниқланган камчиликлар юзасидан масъул шахсларга уларни бартараф этиш бўйича ёзма кўрсатмалар берилди. Мазкур кўрсатмалар ижроси белгиланган тартибда назоратга олинди.






