Кўп қаватли уйларнинг техник ҳолати ўрганилмоқда
2026-03-30 14:10:00 / Янгиликлар
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан Нукус шаҳри “Гўне қала” маҳалласида жойлашган кўп хонадонли турар-жой биноларининг техник ҳолатини ўрганиш мақсадида мониторинг ишлари олиб борилди.
Ўрганишлар давомида инспекция ходимлари томонидан турар-жой биноларининг техник ҳолати, мустаҳкамлиги ҳамда зилзилабардошлик даражаси баҳоланиб, бинолар хатловдан ўтказилмоқда ва “Pasportbino.uz” ахборот тизимига киритилмоқда.
Мазкур электрон тизим орқали ҳудуддаги уй-жой фондининг ҳолати бўйича ягона маълумотлар базаси шакллантирилмоқда ҳамда мониторинг жараёнларининг самарадорлиги янада оширилмоқда.





