Андижонда қурилиш соҳасида муҳим масалалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди
2026-03-26 16:30:00 / Янгиликлар
Бугун Андижон вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси биносида соҳадаги долзарб масалаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Андижон вилояти ҳудудий назорат қилиш инспекцияси бошлиғи, вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси раҳбарияти, “Ягона буюртмачи хизмати” ДУК ҳамда “Ўзсувтаъминот” тизимидаги мутасадди ташкилотлар вакиллари, шунингдек, соҳада фаолият юритаётган мутахассислар иштирок этди.
Йиғилишда қурилиш ишларида сифат назоратини кучайтириш, масъулларнинг жавобгарлигини ошириш, шунингдек, объектларни белгиланган муддатларда сифатли якунлаш масалалари муҳокама қилинди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли масъулларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Шу билан бирга, мутахассислар томонидан тақдимотлар орқали мавзулар кенг ёритилиб, иштирокчиларнинг саволларига жавоблар берилди.
Йиғилиш якунида бу каби долзарб масалаларга бағишланган тадбирларни мунтазам ўтказиб бориш зарурлиги таъкидланди.









