Қурилиш объектларида сифат ва хавфсизлик — доимий назоратда!
2026-03-30 13:55:00 / Янгиликлар
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан ҳудудларда жойлашган қурилиш объектларида белгиланган тартибда тизимли равишда назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
Жумладан, Амударё тумани “Ўрта-қалъа” маҳалласида барпо этилаётган 64-сонли умумтаълим мактабини реконструкция қилиш ҳамда қўшимча бино қуриш объектида навбатдаги назорат тадбирлари ўтказилди.
Ўрганишлар жараёнида қурилиш-монтаж ишларининг амалга оширилиш ҳолати, уларнинг белгиланган лойиҳа талаблари ва меъёрий ҳужжатларга мувофиқлиги, шунингдек ишларнинг сифатли бажарилаётгани жойида кўздан кечирилди.
Инспекция томонидан олиб борилаётган назорат тадбирлари доирасида объектлардаги қурилиш-монтаж ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларига мослиги, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши ҳамда умумий бажарилиш сифати мунтазам равишда таҳлил қилиниб, доимий назоратга олинмоқда.






