Қурилишда сифат ва хавфсизлик — доимий назоратда
2026-03-17 14:25:00 / Янгиликлар
Навоий вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан қурилиш объектларида доимий равишда назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
Навбатдаги ўрганишлар Навоий шаҳри “Фаровон” маҳалласи ҳудудида қурилаётган 200 ўринли хусусий мактаб қурилиши объектида амалга оширилди.
Мониторинг давомида объектда бир нечта қоидабузарликлар аниқланди. Хусусан, қурилиш майдонида техника хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ риоя этилмагани, шунингдек, темир-бетон плиталарни монтаж қилиш ишлари давомида уларнинг чоклари қоришмалар билан тўлдирилмаганлиги маълум бўлди.
Аниқланган қоидабузарликлар юзасидан қурилиш масъулларига уларни бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар берилди. Шунингдек, белгиланган талабларнинг ижроси инспекция ходимлари томонидан қатъий назоратга олинди.
Қурилиш объектларида сифат, хавфсизлик ва меъёрий талабларга риоя этилишини таъминлашга қаратилган назорат тадбирлари изчил давом эттирилмоқда.








