Шахмат мусобақаси ғолиблари аниқланди
2026-03-14 14:10:00 / Янгиликлар
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 10–14 март кунлари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси тизимида фаолият юритаётган ходимлар ўртасида шахмат бўйича мусобақа ўтказилди.
Мусобақа икки босқичда ташкил этилди. Дастлаб ҳудудий инспекциялар ҳамда марказий аппарат ходимлари ўртасида саралаш ўйинлари ўтказилиб, уларда энг кучли иштирокчилар аниқланди. Саралаш босқичларида ғолиб бўлган иштирокчилар финал босқичига йўлланма олдилар.
Бугун мазкур мусобақанинг финал баҳслари бўлиб ўтди.
Финал ўйинлари кескин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда кечди. Интеллектуал курашларга бой ўтган беллашувлар якунига кўра ғолиблар қуйидагича аниқланди:
🥇1-ўрин — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг Қурилиш-монтаж ишлари назоратини мувофиқлаштириш бошқармаси бош мутахассиси Ш. Ўктамов
🥈2-ўрин — Фарғона вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси мутахассиси С. Исроилов
🥉3-ўрин — Самарқанд вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари А. Чоршанбоев
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар инспекция раҳбарияти томонидан фахрий ёрлиқлар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
✅Мазкур мусобақа тизим ходимлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, интеллектуал салоҳиятни ошириш ҳамда жамоавий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилди.







